Эксклюзив: Лола Каримова суратга олдирган фильмни томоша қилинг (видео)

Эксклюзив: Лола Каримова суратга олдирган фильмни томоша қилинг (видео)

12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тилляев продюсерлигида суратга олинган “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” ҳужжатли фильми жамоатчиликка тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик. Лола Каримова-Тилляева ушбу ҳужжатли фильм ҳақида ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида шундай ёзади:
 
“Мирзо Улуғбек шахси мени болалагимдан ўзига мафтун этган. Ҳар гал Самарқандга келиб, XV асрда Самарқандни астрономия соҳасида илғор тадқиқотлар ўтказиладиган халқаро марказга айлантирган бу буюк мутафаккир олим ва сулҳпарвар ҳукмдор ҳақида эшитганимда буни бутун дунёга сўзлаб бериш керак, деб ўйлар эдим. Серқирра шахси ўзбекистонликларни юз йиллар давомида илҳомлантириб келган Мирзо Улуғбекнинг Ватанида бугун ушбу фильмнинг намойиш этилиши мен учун катта шараф”.
 
Мазкур киноасар 2017 йилда 74-Халқаро Венеция кинофестивалида “Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм” номинациясида нуфузли “Кинео” мукофотига сазовор бўлди, Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда эса “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолиб бўлди.
 
Режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан суратга олинган фильмда Венсан Кассель, Арманд Ассанте, Франсиско Овалле каби дунёга машҳур санъаткорлар, шунингдек, Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров, Ҳошим Арслонов сингари ўзбекистонлик таниқли актёрлар роль ижро этган.
Фильм учун махсус мусиқани Уолтер Афанасьев ёзди.
 
Фильмни ҳозирнинг ўзида қуйида томоша қилишингиз мумкин. 

Manba: qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!