Экран қаршисида ўтказилган вақт ўсмир саломатлигига қанчалик фойдали?

Экран қаршисида ўтказилган вақт ўсмир саломатлигига қанчалик фойдали?

Кун мобайнида бир соатдан ортиқ вақтни смартфон ва бошқа гаджетлар, шунингдек, телевизор экранлари қаршисида ўтказадиган 18 ёшгача бўлган болаларда руҳий касалликлар ривожланиши мумкин. Америкалик олимлар шундай хулосага келди, деб хабар берди РИА Новости.

Олимлар ота-оналар ўртасида фарзандлар соғлиғи ҳақида 2016 йилда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларини таҳлил қилишди. Тадқиқотда ота-оналардан болаларининг ўзини тутиши, руҳий ҳолати ва ривожланиши ҳамда экранлар қаршисида қанча вақтини ўтказиши ҳақида сўралган.

Якунда мутахассисларнинг аниқлашича, бир кунда бир соат экранга тикилиб ўтириш руҳий ҳолатнинг ёмонлашуви, жумладан, қизиқувчанлик, ўзини ўзи назорат қилиш, руҳий барқарорлик ҳолатининг пасайиши, қолаверса, чалғишнинг кўпайишига олиб келар экан. Бундай болаларда кузатиладиган яна бир муаммо улар тенгдошлари билан мулоқот қилиш, чиқишиб кетишда қийналади.

Бундан ташқари, тушкунлик, ваҳима ва қўрқувга тушиш экран қаршисида етти ва ундан кўп соат вақт ўтказган 14-17 ёшли ўсмирларга хос хусусиятга айланади. Бундай ёшларда шу муаммо бўйича кўпинча мутахассисга мурожаат этиш ёки психотроп дори қабул қилиш ҳолати кузатилган.

Олимларнинг айтишларича, ўсмирларда экран қаршисида ўтказган вақт билан уларнинг руҳий ҳолати ўртасидаги боғлиқлик кичик ёшдаги болаларга нисбатан кучлироқ экан.

Manba: xs.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!