Экологларни ҳақоратлаган блогер жазоланди

Экологларни ҳақоратлаган блогер жазоланди

Блогер Қ.Сафаров ижтимоий тармоқларга"Экология порахўр, Упродик ҳам ҳокимият ҳам порахўр" сарлавҳаси остида видео жойлаштирган эди.

Бу видео мурожаатдан кейин Ҳазорасп тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлари томонидан ИИБ Ҳазорасп туман бўлимига ариза билан мурожаат қилинди ва ИИБ томонидан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Қўзғатилган жиноят иши юзасидан Жиноий ишлар бўйича Хоразм вилояти суд хукми ўқилди.

Блогер Қ.Сафаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят содир этганликда айбдор деб топилиб унга нисбатан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!