Екатеринбургдаги автофалокат икки ўзбекистонликнинг умрига зомин бўлди. Уларнинг бири 5 ёш

Екатеринбургдаги автофалокат икки ўзбекистонликнинг умрига зомин бўлди. Уларнинг бири 5 ёш

 Кеча Екатеринбургда бир гуруҳ ўзбекистонликлар минган “Volkswagen Polo” русумли енгил машина йўлнинг музлаган қисмида автофалокатга учради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, бунинг оқибатида икки нафар юртдошимиз — 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган. Беш нафар киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-касалхоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволга тушган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажармоқда.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари юзага келаётган турли масалаларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарда бўлиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!