Екатеринбург аэропортида 100 дан ортиқ пичоқ олиб ўтмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик тўхтатилди

Екатеринбург аэропортида 100 дан ортиқ пичоқ олиб ўтмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик тўхтатилди



@SputnikLive маълум қилишича, уларнинг рюкзакларидан миллий пичоқлар асосида ясалган 121 та тиғли буюм топилган.

Экспертиза натижасига кўра, топилган буюмларнинг аксарияти хўжалик-маиший мақсаддаги пичоқлар деб баҳоланган. 15 таси эса совуқ қурол сифатида таснифланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан иккита маъмурий иш қўзғатилган.