ЕИ яқин кунларда Украина учун 9 миллард евролик молиявий пакет тафсилотларини якунлайди

A A A
ЕИ яқин кунларда Украина учун 9 миллард евролик молиявий пакет тафсилотларини якунлайди

Европа Иттифоқи яқин кунларда Украина учун 9 миллиард евролик молиявий пакет тафсилотларини якунлайди, дея хабар беради Bloomberg Европанинг уч расмий вакилига таяниб.

Киев учун янги ёрдам пакети асосий қарзни тўлаш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 25 йиллик кредитлардан иборат бўлади. Манбаларда айтилишича, фоиз тўловлари Европа Иттифоқи бюджетидан қопланади.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен аввалроқ ЕИ 2022 йил охиригача Украинага 9 миллиард евро миқдорида кредит ажратишини маълум қилган эди.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!