ЕИ Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтирди

ЕИ Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтирди

Европа Иттифоқи кенгаши Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни 2023 йил 31 июлгача узайтирди.

«2014 йилда Россиянинг Украинадаги вазиятни беқарорлаштирувчи ҳаракатларига жавобан киритилган ушбу санкциялар Россиянинг Украинага қарши асоссиз ҳарбий тажовузкорлиги муносабати билан 2022 йил февралидан бошлаб сезиларли даражада кенгайтирилди», — дейилади Европа Иттифоқи кенгаши матбуот баёнотида.

Санкциялар савдо, молия, технология ва иккиламчи мақсадлардаги товарлар, саноат, транспорт ва қимматбаҳо товарларга чекловларни ўз ичига олади.

Шунингдек, улар Россиядан Европа Иттифоқига денгиз хомашёси ва айрим нефть маҳсулотларини олиб киришни, бир қатор банклар учун SWIFT тизимининг ишлашини ва Европада Россия пропаганда ресурсларининг ишлашини тақиқлайди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлагани учун Беларусга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлаши хабар қилинганди.

Бу чора-тадбирлар асосан ЕИ томонидан Москвага нисбатан қўйилган чекловлар, жумладан, асосий технологиялар ва энергетика соҳасига тегишли чекловларни такрорлайди.

Бошқа нарсалар қаторида: ҳарбий мақсадларда қўлланадиган икки мақсадли товарлар ва технологияларни Беларусга етказиб беришга эмбарго; қимматбаҳо товарлар, инвестициялар ва айрим хизматларни кўрсатиш бўйича савдо чекловлари; Беларусга нефть, кўмир, пўлат маҳсулотлари ва олтин сотишни тақиқлаш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!