ЕИ Россияга қандай жавоб беришни махфий муҳокама қилмоқда

ЕИ Россияга қандай жавоб беришни махфий муҳокама қилмоқда

Европа Иттифоқи давлатлари БМТ Бош Aссамблеяси доирасида Россияга ўзларининг “жавоби”ни муҳокама қилмоқда, муҳокамалар махфий. Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган брифингда Европа Иттифоқи ташқи хизмати расмий вакили Петер Стано маълум қилди.

“Aввал айтганимиздек, бу қадам маълум оқибатларга олиб келади. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар аллақачон мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказди, биз бошқа нарсалар қатори, ҳар томонлама тажовузкорликка жавоб беришни ҳам муҳокама қилмоқдамиз. Лекин бу муҳокамалар махфийдир”, - деди у референдум ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Душанба куни ДХР ва ЛХР жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникга зудлик билан Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Сешанба куни Херсон вилояти Жамоатчилик кенгаши ҳам шу таклиф билан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Кейинчалик, имкон қадар тезроқ Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш талаби Запорожье вилояти маъмурияти раҳбари Евгений Балицкийга ҳам йўлланган.

Ҳудудлар вакиллари ўз мурожаатларида таъкидлаганидек, Россия Федерацияси таркибига қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!