ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 21-санкциялар пакетини тасдиқлашга тайёргарлик кўрмоқда

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 21-санкциялар пакетини тасдиқлашга тайёргарлик кўрмоқда

Euractiv нашрининг маълумотларига кўра, пакетдан асосий чоралар чиқариб ташланган ёки юмшатилган, жумладан, россиялик ҳарбийларнинг Европа Иттифоқига киришини тақиқлаш ва суюлтирилган табиий газ етказиб беришга чекловлар қўйиш шулар жумласидандир.

Дастлаб Украинадаги ҳарбий операцияда қатнашган барча ҳарбий хизматчилар учун виза беришни автоматик равишда тақиқлаш кўзда тутилган эди. Бироқ тақиқ кўлами фақат жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этганлар учун қисқа муддатли визалар билан чекланди.

Россия нефтининг энг юқори нарх чегарасини бир баррел учун $44 даражасида музлатиб қўйиш таклифи ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!