ЕИ: Кремл аннексия учун катта бадал тўлайди

ЕИ: Кремл аннексия учун катта бадал тўлайди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, Путин Кремлда эълон қилган ноқонуний референдумлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

"Россия босқинчилари томонидан ноқонуний босиб олинган барча ҳудудлар ҳар доим суверен Украина Республикасига тегишли бўлади", деб ёзди фон дер Ляйен Twitter'даги саҳифасида.

Европа Иттифоқининг бошқа расмийлари ҳам Украина жанубий вилоятларининг аннексия қилинишига муносабат билдирди.

"Европа Иттифоқига аъзо давлат етакчилари ноқонуний аннексияни қоралайди. Биз сохта референдумни ва ноқонуний аннексияни ҳеч қачон тан олмаймиз", дея эълон қилди Европа кенгаши президенти Чарлз Мишел.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!