ЕИ Германиянинг бизнесга ёрдам бериш учун 500 миллиард евро ажратиш режасини маъқуллади

ЕИ Германиянинг бизнесга ёрдам бериш учун 500 миллиард евро ажратиш режасини маъқуллади

Европа Комиссияси Германиянинг коронавирус пандемиясидан зарар кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллиард еврогача маблағ ажратиш режасини маъқуллади.

Ушбу чора, Европа Комиссиясининг веб-сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Германия Федератив Республикаси учун пандемиянинг иқтисодий оқибатларини юмшатишга ёрдам беради.

"Ушбу қийин пайтларда биз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан коронавирус келтириб чиқарган инқироздан зарар кўрган компаниялар учун мос ечимларни топишда давом этамиз", дейди Европа Иттифоқининг рақобат бўйича комиссари Маргрете Вестагер.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқида бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Европа Иттифоқи қонунчилиги доирасида амалга оширилиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!