ЕИ давлатлари Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг янги қисми бўйича келишиб олди

ЕИ давлатлари Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг янги қисми бўйича келишиб олди

Ўтган ҳафта Венгрия ҳукумати келишувга қаршилигини маълум қилганди. Бироқ, учрашув бошланишидан аввал Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррел келишувга эришилишига умид билдирди.

Reuters агентлигининг Европа Иттифоқи ҳукуматидаги манбасига кўра, Европа блоки февраль ойида кучга кириши керак бўлган Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакети устида ҳам ишламоқда.

Пакет тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади, бироқ ҳозирдан маълумки, бошқа нарсалар қаторида, урушдан кейин Украинани қайта тиклаш учун Россия Марказий банкининг Европада музлатиб қўйилган активларидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ерда гап 300 миллиард евро ҳақида кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!