Эҳтиёт бўлинг! Қаришни тезлаштирувчи омиллар

Эҳтиёт бўлинг! Қаришни тезлаштирувчи омиллар

Ёш ўтган сари аёлларда бир савол пайдо бўлади. Қандай ёш кўриниш мумкин? Тўғри, бунга йиллар ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Аммо юзни тўғри парваришлаш, кўпроқ эътибор бериш, зарарли одатлардан воз кечиш юздаги қариш жараёнини секинлаштириши мумкин.

Юзни тозалаш

Юз терисини тозалаш, яъни терининг ўлик парчаларидан халос бўлиш — бу яхши, албатта. Бироқ бундай муолажани ҳафтасига икки мартадан ортиқ қилиш мумкин эмас. Акс ҳолда, у эпидермис қатламидаги ҳужайраларга зарар етказиб, терини шамоллашга мойил қилиб қўяди ва шу йўсинда тери қуришини келтириб чиқаради.

Қуёш нури

Кўпчилик аёллар қуёш нурларидан сақловчи кремлардан фақат қуёшда тобланиш вақтида фойдаланишади. Аслида бундай воситалардан нафақат қуёшда, балки иссиқ об-ҳавода, кўчага чиқишдан олдин суртиш ижобий натижа беради.

Витаминсиз озиқа

Нотўғри овқатланиш ташқи кўринишгагина салбий таъсир кўрсатиб қолмай, балки тери ҳолатини ҳам ёмонлаштиради. Шунинг учун мутахассислар мева ва сабзавотларни ҳар тўрт соатда еб туришни маслаҳат беришади. Тамадди пайтида қовурилган картошка ўрнига олма истеъмол қилсангиз тез ҳазм бўлиб, ошқозонни зўриқтирмайди.

Уйқу

Уйқу киши саломатлиги ва гўзаллигини таъминловчи омиллардан биридир. Унинг тўлақонли, яъни 8 соатли бўлиши эса янада яхши. Акс ҳолда, кўз тагидаги кўк доғлар, юз рангининг хиралашиши, чарчоқ каби оқибатлар эртами-кеч барвақт қаришга олиб келади.

Кам сув ичиш

Кунига камида 8 стакан сув ичиш кераклиги ҳақида кўп ва ҳўп гапирилган. Дарҳақиқат, тоза сув —  гўзалликнинг энг оддий сирларидан биридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!