ЕЧЛ. «Ливерпуль» "ПСЖ" енгди (видеошарҳ)

ЕЧЛ. «Ливерпуль» "ПСЖ" енгди (видеошарҳ)

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Ливерпуль” майдонида ПСЖни қабул қилди ва меҳмонларни мағлубиятга учратди.

Учрашув бошланиши олдидан шиддатли бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда “мерсисайдликлар” ҳужумлар штурмни уюштирди десак муболаға бўлмайди.

Шундай ҳужумлардан бирини Даниэл Старриж 30-дақиқа голга айлантирди. 36-дақиқа Тома Менье жарима майдончаси ичида қоида бузди ва ҳакам ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади. Бу имкониятни эса Милнер ажойиб тарзда амалга оширди. 40-дақиқага келиб “Ливерпуль” ҳам ҳимоядаги хатога йўл қўйди ва бу хатодан Менье фойдалана олди.

Ўйиннинг 83-дақиқасида яқин бирга-бир вазиятга чиққан Мбаппе Алиссон дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни тенглайштирди. Клопп кўзидан жароҳат олган бўлсада Фирминони майдонга тушурди ва айнан бразиялик футболчи 90-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилди.

 Ливерпуль – ПСЖ 3:2

18 сентября, 22.00, «Энфилд»

Гол: 1:0 – 30 Старриж, 2:0 – 36, пенальти Милнер, 2:1 – 40 Менье, 2:2 – 83 Мбаппе, 3:2 – 90 Фирмино.

Ливерпуль: Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер, Хендерсон, Вейналдум, Мане (Фабиньо, 90), Салах (Шакири, 85), Старридж (Фирмино, 72).

ПСЖ:Ареоля, Тиаго Силва, Маркиньос, Бернат, Кимпембе, Ди Мария (Шупо-Мотинг, 80), Рабьо, Менье, Неймар, Мбаппе, Кавани (Дракслер, 80).

Огоҳлантиришлар: ван Дейк (27), Менье (45).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!