ЕЧЛ-2017/18нинг энг яхши футболчилари бўлишга номзодлар эълон қилинди

ЕЧЛ-2017/18нинг энг яхши футболчилари бўлишга номзодлар эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар лигасининг 2017/18 йиллар мавсуми якунларига кўра ҳар бир позиция бўйича энг яхши деб эътироф этиш учун номзодлар рўйхатини тақдим этди.

Рўйхатга киритилган футболчиларнинг тенг ярми мусобақада «Реал» шарафини ҳимоя қилган ўйинчилардир. 

Ғолиблар 30 август куни Монакода, еврокубокларнинг янги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида эълон қилинади.

Номинантлар рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар: 
Алиссон ("Рома"), Кейлор Навас ("Реал"), Жанлуижи Буффон ("Ювентус");
Ҳимоячилар: Рафаэль Варан, Марсело, Серхио Рамос (барчаси – "Реал");
Яримҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич (иккаласи – "Реал"), Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити");
Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Лионель Месси ("Барселона"), Криштиану Роналду ("Реал").

Ушбу номзодлар ЕЧЛ ўтган мавсумининг гуруҳ босқичида иштирок этган 32 жамоанинг бош мураббийлари, шунингдек УЕФАга аъзо барча ассоциациялардан 55 нафар журналист ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра танлаб олинган. Бунда мураббийларнинг ўз шогирдларига овоз беришлари тақиқланган.

ЕЧЛ 2016/17 йиллар мавсумининг энг яхшилари қуйидаги футболчилар бўлишганди:
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон ("Ювентус")
Ҳимоячи: Серхио Рамос ("Реал")
Яримҳимоячи: Лука Модрич ("Реал")
Ҳужумчи: Криштиану Роналду ("Реал")

Manba: tribuna.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!