Эбола яна авж олди: қурбонлар сони 50 нафарга яқинлашди

Эбола яна авж олди: қурбонлар сони 50 нафарга яқинлашди

Африканинг Конго Демократик Республикаси Эбола вирусининг 11-чи эпидемиясини бошдан кечирди.

Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг матбуот хизмати твиттерда хабар берди.

Маълумотларга қараганда, маъмурий маркази Мбандака шаҳри бўлган КДРнинг Экваториал провинциясида 10 сентябрь ҳолатига кўра, 118 та Эбола вирусига гумон қилинган ҳолат қайд этилган. Шулардан 112 тасида ташхис тасдиқланган. 48 киши вируснинг қурбонига айланган, 52 киши соғайиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, КДРдаги аввалги Эбола вируси билан боғлиқ ҳолат 2020 йилнинг июнь ойи бошларида қайд этилган бўлиб, вирус Мбандаканинг вафот этган тўрт нафар фуқаросида аниқланган, ўшанда хасталик эпидемия эпицентридан 1000 км узоқликда тарқалганди.

Умуман олганда, сўнгги икки йил ичида КДРда Эболадан 2,2 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Эбола безгаги - асосий аломатлари иситма, қон кетиш, қайт қилиш, терида тошмалар пайдо бўлиши, диарея, мушак ва бўғимлардаги оғриқ кабилардан иборат ўткир вирусли хасталик бўлиб, 50-90% ҳолларда ўлимга олиб келади.

Маълумот ўрнида, ЖССТ 2016 йилнинг декабрь ойида деярли 100 фоиз самарадорликни намойиш этган Эбола вакцинаси яратилганлигини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!