Дзюдочиларимиз Эквадорда мамлакатимиз байроғини юқориларга кўтаришди

Дзюдочиларимиз Эквадорда мамлакатимиз байроғини юқориларга кўтаришди

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича уч кун давом этган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мамлакатимиз спортчилари учун ҳар томонлама муросасиз кечди.

Мусобақаларда 15 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 63 та давлатнинг 370 дан зиёд дзюдочилари билан тенгма-тенг баҳслашди.

Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Азизбек Ортиқов 66 килограмм оғирликда кумуш медалга мушарраф бўлди.

Курашларга бой чемпионатнинг сўнгги кунида 90 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Маматраҳимов финалга қадар Айдар Арипов (Қозоғистон), Карл Баатхе (Швеция), Алекс Кретни мағлубиятга учратди.

Олтин медаль учун кечган беллашувда япониялик Тодакани мусобақадан чиқариб юборган венгриялик Петер Сафрани билан беллашди.

Шиддатли ва ўзига хос руҳий босим остида ўтган мусобақада Жаҳонгир вазмин ҳаракати ва чапдастлиги эвазига Петерни доғда қолдирди ва олтин медалга сазовор бўлди. Унинг ғалабаси шарафига Эквадорда Ўзбекистон мадҳияси янгради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!