ДХХ йил бошидан буён 116та "ҳужра"лар фаолиятини тўхтатди

ДХХ йил бошидан буён 116та "ҳужра"лар фаолиятини тўхтатди

Давлат хавфсизлик хизмати 2018 йилнинг бошидан буён юздан ортиқ диний таълим берувчи яширин “ҳужра”ларни аниқлади, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.

Репортажда айтилишига кўра, ана шундай яширин “билим даргоҳлари”да, ўзининг илми етарли даржада бўлмаган домлалар томонидан, келиб чиқиши номаълум бўлган диний китоблар ўқитилган ва болалар шафқатсиз жазоланган.

Хусусан, Андижонлик ҳунарманд Носирбек Турғуновнинг зйида ҳам ана шундай “ҳужра” борлиги аниқланган. У ерда ярим подвал хона ичида 5-6 ёшли болаларга диний таълим берилган. Яхши ўқимаган болаларнинг оёқлари остига хивич билан саваланган ёки овқатсиз ертўлага қамаб қўйилган.

Шу ўринда, Сирдарёлик Шерали Ибодов номли “домла”нинг ҳам қилмиши эсга олинган. “Тариқат” диний оқимини ўргатувчи ушбу кимсанинг шафқатсиз тарбиясидан 6 ёшли гўдак Муҳаммадсодиқ Абдулҳақов вафот этган. Ибодовни эса суд 7 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Репортажда айтилишига кўра, ўтган 2017 йилда Ўзбекистон бўйича ана шундай “ҳужра”лардан 33та аниқланган бўлса 2018 йилнинг биринчи ярмида 116та “ҳужра” аниқланган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!