Прокуратура ходимидан 19 минг долларини олиб беришларини сўраган М. Акбарова мурожаати бўйича расмий баёнот берилди

Прокуратура ходимидан 19 минг долларини олиб беришларини сўраган М. Акбарова мурожаати бўйича расмий баёнот берилди

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган фуқаро М.Акбарованинг видеомурожаати юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Бош прокуратура томонидан интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро М.Акбарова томонидан эълон қилинган видеомурожаат ўрганилди.

Унга кўра, М.Акбарова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан прокуратура ходими Рахматуллаев Шавкат Шерматовичдан 19 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларини қайтариб олиб беришликни сўраган.

Аниқланишича, ЖИБ Янгийўл туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан судланган Ш.Рахматуллаевдан жабрланувчи М.Акбарова фойдасига 13 минг АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан 2019 йил март ойида Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар бўлими томонидан 13,8 млн. сўм ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган.

Шунингдек, Бош прокуратуранинг аралашуви билан жорий йилнинг апрель ойида қарздордан ундирувчи М.Акбарованинг талабига асосан 13 минг АҚШ доллари ҳозирги кундаги давлат курси бўйича ҳисобланиб, илгари қопланган 13,8 млн. сўмдан қолган 96 млн. сўм пул маблағлари ундирилиб, ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган ва ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таминланган.

Фуқаро Ш.Рахматуллаев ҳақиқатда 2000 йилга қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Бош прокурорнинг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!