ДХХ Сурхондарёда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди

ДХХ Сурхондарёда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди

Ўзининг глобал аҳамиятини йўқотмаган гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга, хусусан, заҳри қотилнинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишига қарши курашиш борасида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кескин чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи фуқаролар Хурсанд Оллаберганов ва Матназар Ваисов 2 кг 789 гр. опий гиёҳванд моддасини Хоразм вилоятига олиб кетаётганларида Денов шаҳрида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, Хурсанд Оллаберганов ушбу гиёҳванд моддаларни Тожикистон ҳудудига ўтиб, маҳаллий фуқародан 5200 АҚШ долларига Ўзбекистонга ўтказиб бериш шарти билан сотиб олган ва келишилганидек тожикистонлик фуқаро ушбу оғуни айланма йўллар орқали мамлакатимизга ўтказиб берган.

1983 й.т. Хурсанд Оллаберганов ва 1977 й.т. Матназар Ваисовларнинг ҳар иккаласи ҳам муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган. Афсуски, улар ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармасдан, яна шундай ноқонуний ишга қўл уришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддасининг 2-қисми ва 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!