ДХР Россиядан қўшимча иттифоқчилик кучларини сўради

A A A
ДХР Россиядан қўшимча иттифоқчилик кучларини сўради

ДХР раҳбари Денис Пушилин Россиядан қўшимча иттифоқчилик кучларини сўради.

Донецк халқ республикаси Украина қўшини томонидан Донецкни ўққа тутиш ҳолатлари кўпайгани сабаб Россиядан қўшимча иттифоқчилик кучларини сўрамоқда. Бу ҳақда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилди.

“Иттифоқчилик кучларининг барча зарурий қўшимча зарурий кучлари, биринчи навбатда, Россия Федерациясининг, жалб қилинади”, - деди Пушилин ўз мурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, Киев ҳаддидан ошиб кетган. Украиналик ҳарбийлан уруш олиб боришнинг тақиқланган усулларидан фойдаланишмоқда. Улар Донецкнинг маркази ва бошқа шаҳарларини ўққа тутишмоқда.

13 июнь куни Донецк бўйлаб можаро бошланганидан буён энг кучли зарба берилди. Бир сутка давомида ДХРда 4 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши ярадор бўлди. Украина ҳарбийлари бозор ва туғруқхонага ҳам зарба беришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Х
    Демак урушни якунлаб куйишмокчи ва тугри килишади.Бу уруш уни бошлаганларни кафангадо килиб булди.Мана Америка юкори инфляция гирдобида ва нахлар хар соатда усяпти.Демак уруш якунига етиши керак канака натижа бн булсада акс холда оддий халк ута жабр куради.