ДХР кучлари яна иккита аҳоли пунктини озод қилди

ДХР кучлари яна иккита аҳоли пунктини озод қилди

Донецк Халқ Республикаси ҳудудий мудофаа штаб-квартираси Telegram каналида икки қишлоқ озод қилингани ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“2022 йил 29 ноябрь ҳолатига кўра, Донецк Халқ Республикаси ҳудудида ДХР ва ЛХР қўшинлари гуруҳи Россия Қуролли Кучларининг кўмагида Перше Травня ва Андреевкани озод қилди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ республика раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин рус қўшинлари Угледар йўналишида муваффақиятларга эришаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, тез орада Угледарнинг озод этилишини кутиш мумкин. Бундан ташқари, Россия армияси Артемовскни тезкор қуршовга олишга яқин ва Маринкада жанглар аллақачон шаҳар марказида давом этмоқда.

ДХР халқ милициясининг маълум қилишича, ўтган кун давомида Украина Қуролли Кучлари 60 дан ортиқ шахсий таркиби, ўзиюрар артиллерия мосламаси, тўртта гаубица, иккита танк ва учта дронни йўқотди.

Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!