Дўзахдан қўрқув

Дўзахдан қўрқув

Абдулвоҳид ибн Зайддан ривоят қилинади: «Ато Сулламий касал бўлиб қолди. Уни кўргани борганимизда дарднинг оғриғидан ҳушидан кетди. Салдан сўнг ўзига келгач, шогирдлари қўлларини кўтариб, уни дуо қила бошлашди. Шунда Ато шогирдларининг каттасига қараб шундай деди: «Эй Абу Убода, уларга айт, жим бўлишсин. Аллоҳга қасамки, руҳим дўзах томон чиқарилишидан қўрққанимдан қиёмат кунигача бўғзимга тиқилиб тураверишини истайман». У шундай дегач, кўп йиғлади. Абдулвоҳид ибн Зайд шундай деди: «Унинг ўлимидан кейин нималарга рўбарў бўлишидан қўрққани мени ҳам йиғлатди».

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!