“Дўзахда ёнганинг яхши эди!” Машҳур хонанданинг янги клипи танқидлар остида қолди

“Дўзахда ёнганинг яхши эди!” Машҳур хонанданинг янги клипи танқидлар остида қолди

Хонанда янги клипини тақдим этди, аммо бу ҳаммага ҳам ёқмади...

Россиялик хонанда Олга Бузова ўз мухлислари билан яна бир ижод маҳсулини ўртоқлашди. Хонанда "Оловда..." қўшиғи учун янги видео суратга олдирди. Бир кунлик қисқа вақт ичида кўришлар сони 750 мингдан ошди. Аммо клипда акс этган саҳналар томошабинларга унчалик ҳам ёқмади, дейди “utro.ru”.

Клип остида эса қуйидагича изоҳлар қолдирилди:

"Бешинчи нуқтангизни ҳамма жойда кўрсатишни бас қилинг", "Бунақа шармандаликдан кўра ўзингни ўлдир", "Ниҳоят, оловдасан! Дўзахда ёнганинг яхши эди!!!", "На овоз бор, на ҳусн", "Борган сари Жей Лога ўхшашга ҳаракат қилмоқда, аммо таассуфки, унда на овоз бор, на истеъдод бор!","Қулоқларимизни қутқаринг!"

Унинг ёнини олган мухлислар ҳам бўлди:

"Қўшиқ ҳақиқатан ҳам менга ёқди. Оля, сиз ажойибсиз, клип жуда зўр", "Жуда зўр клип!", "Бу жуда зўр чиқди, томоша қилиш жуда ёқимли".

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!