Дўстлик туманида мактаблар учун 86 та сув иситиш қозонлари қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди

Дўстлик туманида мактаблар учун 86 та сув иситиш қозонлари қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ва “G.F.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларга зид равишда, “G.F.” МЧЖ билан умумий ўрта таълим мактабларига жами 86 дона сув иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича 762,2 млн сўмлик шартнома тузишиб, ушбу иситиш қозонларини 349,8 млн сўмга қиммат нархда харид қилганликлари ҳамда ҳисоботларида 27,2 млн сўмлик бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 377 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!