"Дўстлик" каналига чўмилишга борган 16 ёшли спортчи чўкиб кетди

"Дўстлик" каналига чўмилишга борган 16 ёшли спортчи чўкиб кетди

Жорий йилнинг, 4-июль куни Гулистон шаҳрида ёш спортчи йигитнинг каналга чўкиб кетганлиги оқибатида вафот этганлиги ҳақида келиб тушган хабарларга аниқлик киритиш мақсадида «Sirdaryo Xabarlari» вилоят ФВБ ва вилоят прокуратураси билан боғланди. Ҳодиса вилоят прокуратураси томонидан тасдиқланди.

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га маълум қилинишича, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 4-июль куни тахминан соат 17:30ларда Гулистон шаҳар "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи 16 ёшли Олимпия заҳиралари коллежи 2-босқич талабаси Б.А. шаҳарнинг "Дўстлик" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Дўстлик" каналига чўмилиш учун бориб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб вафот этган.

"Ҳозирда Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!