Душанбе шаҳар суди Иззат Омонни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди

Душанбе шаҳар суди Иззат Омонни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди

19 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳар суди Россиядаги муҳожирларнинг ҳуқуқ ҳимоячиси Иззат Омонни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Саидбурхон Шариповга таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Шарипов суд қарорига рози эмасликларини ва юқори инстанцияларга шикоят қилишларини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, Иззат Омон якуний нутқида айбини тан олиб, пушаймонлигини билдирган. Бундан ташқари, у амнистия бўйича афв этилишини сўраган ҳамда айбловга мувофиқ барча зарарни қоплаганини маълум қилган.

“Суд ҳукм чиқараётганда Тожикистон Республикаси қонунларини бузди. Жумладан, Жиноят кодексининг 49-моддаси ва “Амнистия тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасини бузди. Бу ҳукм ноқонуний ҳисобланади. Қонун кучга кирганда, суд адолат қилиши керак. Амнистия тўғрисидаги қонун менинг мижозимга нисбатан қўлланилиши керак эди”, дейди Саидбурхон Шарипов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!