Дунёнинг энг ёши улуғ инсони вафот этди

Дунёнинг энг ёши улуғ инсони вафот этди

Дунёнинг энг ёши улуғ аёли ҳисобланган япониялик Тие Мияко 117 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Guinness World Records” хабар бермоқда.
 
Мияко жорий йилнинг 22 июль куни вафот этган. У 1901 йил 2 майда Япониянинг Вакаяма префектурасида туғилган ва 117 йил 81 кун яшаган. Биз айтаётган аёл расман дунёдаги энг ёши улуғ аёл ва энг қари инсон сифатида тан олинган.


 
Мияконинг оила аъзолари у суҳбатлашишни яхши кўргани, жуда яхши ва сабрли бўлганини айтишяпти. У ҳуснихат билан шуғулланган ва мазали таомларни яхши кўрган. Энг ёқтирган таоми эса суши бўлган. Унинг турмуш ўртоғи Япония темир йўллари ходими бўлгани учун кўплаб мамлакатларга саёҳатга чиқишган.
 
Энг ёши улуғ аёл унвони Миякога жорий йил апрель ойида 117 ёшли бошқа бир япониялик Наби Тадзима вафот этгач, берилган. Дунё рекордларини аниқловчи мутахассислар марҳуманинг икки унвони кимга берилиши масаласида якуний хулосага кела олмаган.

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!