Дунёнинг энг сифатли автомобиллари рейтинги тузилди

Дунёнинг энг сифатли автомобиллари рейтинги тузилди

Американинг J.D. Power агентлиги бозордаги янги автомобиллар ичида энг ишончлиларини аниқлади, деб ёзади «Автоновости дня». Рейтинг холис бўлиши учун таҳлилчилар автосалонлар мижозлари орасида сўров ўтказди.

Тадқиқотчилар «Ишончлилик индекси»ни ҳар бир автомобиль русуми бўйича 100 кишининг фикрини тўплаш орқали тузди. Энг муаммосиз бренд Кореянинг премиум-синфдаги Genesis модели бўлди. Фойдаланишнинг илк уч ойи давомида ҳар юзта машинага 68 та шикоят тўғри келган.

Иккинчи ўринни 100 та машинага 72 та шикоят билан KIA эгаллади. Учинчи ўринни ҳам Кореянинг Hyundai компанияси ҳар юзта автомобилга 74 та муаммо билан банд этди.

Тўртинчи ва бешинчи поғоналар Германиянинг Porsche (79 та муаммо) ва Американинг Ford (81 та муаммо) автомобилларига насиб қилди.

Рейтингнинг охирги ўринларида Швециянинг Volvo ҳамда Британиянинг Jaguar ва Land Rover компаниялари жойлашди.

Daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!