Дунёнинг энг қиммат футбол брендини биласизми?

Дунёнинг энг қиммат футбол брендини биласизми?

«Реал» (Мадрид) дунёнинг энг қиммат футбол брендлари рейтингида етакчи бўлди. Бу ҳақда Brand Finance консалтинг компанияси хабар берди.

Испания жамоасининг қиймати 1,419 миллиард евро деб баҳоланмоқда. Аниқлик киритилишича, унинг нархи ўтган йилгига нисбатан 13,8 фоизга тушган.

Рейтингда иккинчи ўринни Испаниянинг яна бир клуби — «Барселона» (1,413 миллиард), учинчи ўринни эса Англиянинг «Манчестер Юнайтед» (1,314 миллиард) клуби эгаллади.

Рейтингга ҳаммаси бўлиб 50 та клуб киритилган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 16 июль куни муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритганди. Мадрид жамоаси 7 август куни «Манчестер Сити»га қарши Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб учрашувини ўтказади. Дастлабки ўйинда англияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!