Дунёнинг энг қиммат бренди қайси эканлиги аниқ бўлди

Дунёнинг энг қиммат бренди қайси эканлиги аниқ бўлди

Kantar компаниясининг Brandz Top 100 энг қиммат глобал брендлар рейтингини тузувчиларга кўра, Apple яна дунёнинг энг қиммат бренди унвонини қўлга киритди.

Ҳозирда Apple бренди 947,1 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 55 фоизга кўп. Охирги марта Apple бренди ушбу рейтингнинг биринчи қаторини 2015 йилда эгаллаган, кейин эса Amazon муваффақият қозонган.

Топ 5 таликка шунингдек:

Google, қиймати йил давомида 78 фоизга ўсди ва 820 миллиард долларга яқинлашди;

Amazon, қиймати 3 фоизга ошиб, 706 миллиард долларни ташкил қилди;

Microsoft тўртинчи ўринни сақлаб қолди, бренд нархи 49 фоизга ошиб, 611 миллиард долларга етди;

Tencent бешинчи ўринда қолди, бренд 11% га тушиб кетди ва 214 миллиард долларни ташкил қилди.

Топ 10 таликка McDonald's, Visa, Facebook, Alibaba ва Louis Vuitton кирди.

Йил давомида 100 таликка кирган барча брендларнинг умумий қиймати 23 фоизга ўсиб, қарийб 8,7 триллион долларни ташкил қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Xamza Reymov
    яхши экан