Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёри Байденни қўллаб-қувватлади
Актёр Дуэйн Жонсон Демократик партиядан бўлажак президентлик сайловларига номзод, собиқ вице-президент Жо Байденни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
У тегишли видеохабарни Инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди.
Жонсоннинг таъкидлашича, у Жо Байден ва унинг вице-президентликка номзоди Камалла Харрис билан АҚШнинг мамлакат сифатидаги муаммолари тўғрисида "жуда самарали" суҳбат ўтказган.
"Мен собиқ вице-президент Байден ва сенатор Харрисни мамлакатни бошқаришга энг яхши даъвогарлар деб биламан", дея таъкидлаган актёр.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).