Дунёнинг энг катта ҳақ олувчи ёзувчилари маълум қилинди

Дунёнинг энг катта ҳақ олувчи ёзувчилари маълум қилинди

Forbes нашри томонидан ҳар йили тузилувчи, энг катта ҳақ олувчи ёзувчилар рейтингида бир йил ичида 86 млн доллар ишлаб топган америкалик Жеймс Паттерсон етакчилик қилмоқда.

Детектив асарлар ва триллерлар муаллифи бўлган Паттерсоннинг бир йил ичида 20дан кўпроқ китоби нашрдан чиқиб, унга умумий ҳисобда 86 млн доллар даромад келтирган. Бу қиймат ёзувчининг ўтган йил ишлаб топган даромадидан 1 млн долларга камроқ бўлса-да, журнал ёзувчининг даромадлари кейинги йил у томонидан собиқ президент Билл Клинтон билан ҳаммуалифликда ёзилган “Президент йўқолиб қолди” (The President Is Missing) асарининг оммалашгани сабаб кескин кўпайишини кутмоқда. Роман 2018 йил июнда чиққан ва ҳозирга келиб АҚШнинг ўзида 660 минг нусхада сотилган.

Аввалги йилги рейтинг етакчиси, ёш сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги қиссаларнинг муаллифи Жоан Роулингнинг даромади 41 млн долларга камайиб кетган. У ўтган йил 95 млн доллар ишлаб топган бўлса, жорий йилда даромади 54 млн долларни ташкил қилган.

Рейтингнинг 3-ўрнига аввалги рейтингда 5-ўринни эгаллаган машҳур Стивен Кинг кўтарилиб олди. У бир йил давомида 27 млн доллар ишлаб топган. “Даҳшатлар қироли”нинг даромадлари кескин ошиши у томонидан 1986 йилда ёзилган “У” (It) романининг экранлаштирилиши муваффақияти билан боғланмоқда.  

Шунингдек, рейтингдан Жон Гришэм (21 млн доллар, 4-ўрин), Жефф Кинни ва Дэн Браун (18,5 млн доллар, 5- ва 6-ўринни бўлишишган), Даниэла Стил ва Нора Робертс (12 млн доллар, 8-ўрин), Рик Риордан ва Э.Л.Жеймс (10,5 млн доллар, 10-ўринни бўлишишган).

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, январда чиққан, “Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйи ичида” (Fire and Fury: Inside the Trump White House) китоби муаллифи, журналист Майкл Вулф 7-ўринни эгаллаган. Вулф ўз китобида 2016 йилги сайловларда Трампнинг ва унинг сайловолди кампанияси ходимларининг ва Трампнинг президент лавозимидаги илк ойларидаги хатти-ҳаракатлари ҳақидаги сўзлаган. Маълум қилинишича, ушбу китоб сотувга чиққанидан кейин илк уч ҳафтада 1,7 млн нусхада сотилган. Вулф 13 млн доллар ишлаб топиб, ушбу рейтингга илк бор кирган ягона муаллиф бўлди.

Нашр ёзувчиларнинг 2017 йил 1 июндан 2018 йил 1 июнгача давр ичидаги даромадини келтирган. Даромадларнинг солиқлар олинмаган қиймати кўрсатилган.

Manba: kun.uz

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!