Дунёнинг энг ифлосланган пойтахти қайси?

Дунёнинг энг ифлосланган пойтахти қайси?

Дунё бўйича ҳаво сифати тўғрисида маълумот тўплайдиган Швейцария гуруҳига кўра, Деҳли кетма-кет иккинчи марта дунёнинг ифлосланган пойтахти бўлди.

IQ AirVisual тадқиқотига кўра, Дунёнинг энг ифлосланган 30 шаҳаридан 21таси Ҳиндистонда жойлашган.

Тадқиқот заҳарли диаметри 2,5 микрондан кам бўлган зарраларнинг консентрациясини ўлчади, улар ўпкага чуқур кириб бориши мумкин, чунки ПМ2.5 нинг юқори даражалари ўлимга олиб келадиган касалликларга, шу жумладан саратон ва юрак муаммоларига олиб келиши мумкин.

2019 йилда Ню-Деҳлида DM2 нинг ҳар кубометр ҳавога ўртача йиллик концентрацияси 98,6 ни ташкил этди, тадқиқотга кўра, Пекиннинг ўртача кўрсаткичи йил давомида ўртача 42,1 га тенг бўлиб, уни дунёдаги тўққизинчи энг ифлос шаҳарга айлантирган.

Деҳлидаги заҳарли ҳавога транспорт воситалари ва саноат объэктлари чиқиндилари, қурилиш майдонларидаги чанг, ёниб кетган ахлат тутуни ва яқин атрофдаги далалардаги ўсимлик қолдиқлари сабаб бўлади.

Ўтган йили 20 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Деҳли аҳолиси ноябр ва декабр ойларида ифлосланиш даражаси пасайганда тўрт кун давомида «ўртача» ёки «қониқарли» ҳаво билан нафас олдилар ҳалос.

«Яхшиланишларга қарамай, Ҳиндистон ҳали ҳам ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келмоқда», дейилади тадқиқотда.

Manba: tarjumon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!