Дунёнинг энг чуқури жойида кутилмаган “топилмалар” аниқланди

Дунёнинг энг чуқури жойида кутилмаган “топилмалар” аниқланди

53 ёшли америкалик тадқиқотчи ва сармоячи Виктор Весково бошчилигидаги Five Deeps экспедицияси дунёнинг энг чуқур нуқтаси Мариана ботиғининг энг тубига етиб, кутилмаган манзара гувоҳи бўлди.

Весковонинг DSV Limiting Factor сув ости кемаси 10928 метрлик чуқурликка шўнғий олди. 13 майда экспедиция Мариана ботиғига шўнғиш бўйича янги рекорд ўрнатилганини эълон қилди. Аввалги рекорд 10912 метрни ташкил қилиб, 1960 йилда океаншунослар Дон Уолш ва Жак Пикар томонидан Триест кемасида ўрнатилган.

Ушбу рекорд эгаси Уолш ҳам Весково кемаси бортида бўлган.

Экспедиция Мариана ботиғининг Челленжер деб аталувчи чуқурлигида ўтган. Рекорд шўнғишни Дискавери канали тасвирга олган.Весково жамоаси ботиқнинг тубига беш марта тушган. Олимларнинг айтишича, улар 8 км чуқурликда пуштиранг шиллиққуртни ҳамда қисқичбақасимонларнинг 4 та янги турини учратишган. Бироқ энг ҳайратланарли топилмалар пластик пакет ва бир нечта конфет қоғози бўлган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, олимлар топилган жонзотларда қанча миқдорда микропластик борлигини аниқлаш учун уларда синов ўтказишади. Экспедиция иштирокчилари инсониятнинг экологияга таъсири сайёрамизнинг энг олис нуқталарида ҳам кўринаётганини афсус-надомат билан таъкидлаб ўтишган.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!