Дунёнинг энг бой миллиардерлари: ўзбеклар нечанчи ўринда?

Дунёнинг энг бой миллиардерлари: ўзбеклар нечанчи ўринда?

Bloomberg 2 апрелда дунёнинг энг бой 500 нафар миллиардерини аниқлади. Бунда 4 млрд доллар ва ундан юқори маблағи бўлганлар ҳисобга олинади. Рўйхатда ўзбекистонликлар ҳам бор.

Наманганда туғилган ва айни дамда Россияда яшаётган 70-ўринда қайд этилди. Унинг бойлиги $16,3 миллиардга тенг. Усмоновнинг бойлиги бир йилда 2 млрд долларга ортган. Ўтган ойда Усмонов 15,5 млрд доллар билан 68-ўринда қайд этилганди.

Бухорода 1963 йилда туғилган, айни дамда Ураль тоғ-металлургия компанияси эгаси бўлган Искандер Маҳмудов эса 4,8 млрд доллар билан 385-ўринни эгаллади.

Биринчи ўрин Amazon хўжайини Жефф Безосга насиб қилди (150 млрд доллар). Унинг бойлиги йилига 24 млрд долларга ортган.

Microsoft эгаси Билл Гейтс эса иккинчи ўринда. Унинг бойлиги 101 миллиард долларга тенг. Учинчи ўринни Louis Vuitton Moet Hennessy хўжайини, француз Бернар Арно 89 миллиард доллар билан якунлаган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!