Дунёдаги ўзаро зид икки муаммо: озиқ-овқат етишмовчилиги ва ортиқча вазнлиликнинг кўпайиши

Дунёдаги ўзаро зид икки муаммо: озиқ-овқат етишмовчилиги ва ортиқча вазнлиликнинг кўпайиши

Дунёда 150 миллиондан ортиқ бола очликдан қийналаётган бир пайтда ҳаддан ташқари семириб кетиш ҳолатлари давом этмоқда.

Бу ҳақида БМТнинг Жаҳон озиқ овқат ташкилоти Туркия идораси алоқалар бўлими бошлиғи Мартин Пеннер хабар берди.

Пеннер дунёда очлик нисбати ошиб бораётганига ишора қилиб: "БМТ сентябр ойида берган маълумотларга қараганда бутун дунёда очликдан қийналаётганлар сони ошиб бормоқда. Ўтган йили ҳар 9 кишидан бири, яъни 821 миллион киши очликдан азоб чеккан", деди.

Бу охирги уч йил ичида очлик даражаси ортиб, 10 йил олдинги даражага етди дегани.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Осиё қитъасида 515 миллион, Африкада 256,5 миллион ва Лотин Америкасида 39 миллион киши тўйиб овқат емаяпти.

Шунингдек, дунёда ҳаддан ташқари семириб кетиш ҳам авжига чиққан. Бугунги кунда ҳар 8 кишидан биттаси, яъни 672 миллион киши ушбу касалликдан азият чекади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!