Дунёдаги очлар ва семизлар

Дунёдаги очлар ва семизлар

Дунё бўйлаб 150 миллиондан ортиқроқ болалар очликдан азият чекаётган бир пайтда, семизликка мубтало бўлганларнинг сони ҳам кўпаймоқда. Бу ҳақда БМТ Бутундунё озиқ-овқат дастури турк филиали алоқалар бўлими директори Мартин Пеннер маълум қилди.

Пеннернинг сўзларига кўра, жаҳон бўйича очлар сони ўсган. “БМТнинг маълумотига кўра ўтган йилнинг сентябрь ойида оч-нахорлар сони ўсган ва 821 миллион кишини ташкил этмоқда. Бошқача айтганда, ҳозирги кунда дунё бўйича ҳар тўққизинчи одам очликдан азият чекади”. У яна миллионлаб кишиларнинг саломатлиги хавф остида эканлиги, болалар ривожланишидаги салбий таъсирлар ва катталарда семизлик вужудга келаётганлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, Пеннер охирги уч йил давомида очларнинг сони тўхтовсиз ўсаётганини таъкидлади. “Жанубий Америка ва Африкадаги ҳолат ёмонлашмоқда. БМТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ҳақидаги баёнотида келтирилишича, очарчиликка иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигининг пасайиши, шу билан бирга, ҳарбий тўқнашувлар ва иқтисодий вазиятлар сабаб бўлмоқда”.

Пеннернинг сўзларига кўра, Осиёда 515 миллион, Африкада 672 миллион, Лотин Америкаси ва Кариб ороллари мамлакатларида 150,8 миллион киши очарчиликка мубтало, хабар беради TRT.

Айни вақтда, семизликдан дунё бўйлаб 672 миллион киши хасталанган. Бу ҳар саккизинчи киши демакдир. 5 ёшдан кичкина ривожланишда орқада қолаётганлар сони 150,8 миллионга етди, кўп овқат ейиш ва семизликдан азият чекувчи 5 ёшгача бўлган болалар сони 38,3 миллионни ташкил этмоқда.

Manba: fitrat. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!