Дунёдаги иккинчи энг баланд чўққи биринчи марта қишда забт этилди

Дунёдаги иккинчи энг баланд чўққи биринчи марта қишда забт этилди

Алпинистлар биринчи марта қишда “К2” номи билан танилган сайёрадаги иккинчи энг баланд чўққи - “Чогори” (баландлиги 8611 метр)га кўтарилишга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда “BBC”.

Маълум қилинишича, илк қишки кўтарилишни непаллик ўн нафар алпинистлар жамоаси амалга оширган. Улардан бири - Нимсдай Пуржа ўзининг Инстаграм саҳифасида чўққидан туриб олинган фотосурат билан бўлишган.

"Мумкин бўлмаган нарса мумкин. Биз инсоният тарихининг бир қисми эканлигимиздан фахрланамиз. Ҳамкорлик, жамоавий иш ва ижобий муносабат барча чекловларни енгиб ўтиши мумкин", деб ёзган Пуржа.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!