Дунёдаги энг ёш миллиардер аёл коронавирус билан курашиш учун қанча хайрия қилди?

Дунёдаги энг ёш миллиардер аёл коронавирус билан курашиш учун қанча хайрия қилди?

Америкалик модель Кайли Женнер коронавирус пандемияси билан курашаётган тиббиёт ходимларига ҳимоя кийимлари ва ниқоблар сотиб олиш учун бир миллион доллар ажратди. Бу ҳақда америкалик акушер-гинеколог Таис Алиабади ўз Instagram’ида маълум қилди.

Тиббиёт ходими Кайли Женнерни «Ердаги гўзал фаришта» деб атади.

«Сен менинг қаҳрамонимсан. Бу хайрия кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин», — дейди акушер-гинеколог.

Женнернинг ўзи шифокорнинг пости остида изоҳ қолдириб, уни яхши кўришини билдирган ҳамда ўз ишини сидқидилдан амалга ошираётгани учун миннатдорчилик изҳор этган.

Реалити-шоу юлдузи ҳисобланган Кайли Женнер ўзининг шахсий косметик брендига асос солган. У бир йил аввал дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!