China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777-300ER самолёти дунёдаги энг узоқ парвозни амалга оширди — ҳаво кемаси 29 соатда 20 минг километр масофани ортда қолдирди.
Boeing 777 — дунёдаги энг йирик ва оммалашган икки моторли реактив ва кенг фюзеляжли самолёт. Айнан у Хитойнинг Шанхай шаҳридан Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳригача бўлган энг узоқ тижорат рейси учун танланди, деб ёзди Express.
Бироқ бу парвоз қўнишларсиз ўтди, дегани эмас. У экипажни алмаштириш ва ёнилғи қуйиш учун Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрига икки соатга қўнди.
Таблоидлар ёзишича, бундай узоқ парвоз кимгадир азобли туюлиши мумкин, аммо яна кимларгадир икки кун давом этадиган бошқа парвозлардан анча қулайроқ.
Шанхай ва Буэнос-Айрес Ер шарининг деярли қарама-қарши томонида жойлашган. Хитойдан Аргентинага парвоз тахминан 25 соат 55 дақиқа, қайтиш эса 29 соат давом этади.
Шу пайтгача Singapore Airlines авиакомпаниясининг Ню-Йоркдан Сингапурга 19 соатлик тўғридан-тўғри рейси энг узоқ давом этувчи тижорат рейси ҳисобланган. Узоқ йўналишларда рақобат кескинлашмоқда: Австралиянинг Qantas авиакомпанияси 2027 йилда Сиднейдан Лондонга 22 соатлик янги йўналиш очишни режалаштираётганини эълон қилди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.