Дунёдаги энг семиз бола 108 кило вазн ташлади: У ҳозир қандай кўринишга эга?

A A A
Дунёдаги энг семиз бола 108 кило вазн ташлади: У ҳозир қандай кўринишга эга?

 

Аря Перман исмли болакай вазнининг 120 кило экани сабаб 10 ёшидаёқ танилиб улгурган. 11 ёшига тўлганида унинг вазни 190 килони ташкил қилган.

Аря дунёга келганида меъёрий вазн 3700 грамм билан дунёга келган. Беш ёшгача тенгдошларидан фарқ қилмаган бола кейинроқ вазн тўплай бошлаган, кейинги тўрт йил ичида эса 120 кило тўплаган.

9 ёшида дунёдаги энг семиз бола деб топилган Арянинг вазни ошишдан тўхтамаган. Бола касал бўлмаган, шунчаки ҳаддан ортиқ даражада кўп овқатланган. Бир ўтиришда у икки порция лапша, ярим кило товуқни қайнатилган тухум билан бирга паққос тушира олган. Шоколадли музқаймоқни десертга еган болакай, кунига 6 маҳал овқатланган.

Боланинг отаси Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўғлининг туришга қийналиши, тез чарчаши ва беш метр юриб ҳарсиллаб қолишини маълум қилган.

Бора-бора боланинг ювиниши ҳам муаммо бўлиб қолган. Иссиқ кунларда танаси совиши учун сув солинган чуқурга тушиб ўтирган.

Шифокорлар Аряга парҳез қилиши, бола ҳамда ота-онаси унинг қанча миқдорда таом истеъмол қилаётганини ёзиб бориши кераклигини айтган. Бу озишга ёрдам берадиган самарали усул эканига қарамай, болада ижобий ўзгариш кузатилмаган. Она ва боланинг истеъмол маҳсулотлари миқдорини қайд қилинган кундалиги солиштирганидан кейин эса маълумотлар турли хил экани аниқланган. Онаси ўғлини режага асосан овқатланганини бола эса бунинг аксини таъкидлаган.

Онаси бунга жавобан Аряни яхши кўргани учун уни овқатдан чеклай олмаслигини билдирган. Ота-онаси билан жиддий суҳбатлашган шифокорлар уларнинг бу ҳаракати фарзандларининг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлигини тушунтирган.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!