Дунёдаги энг қудратли "Арктика" атом музёрар кемаси Россия флоти таркибига кирди

Дунёдаги энг қудратли "Арктика" атом музёрар кемаси Россия флоти таркибига кирди

Дунёдаги энг қудратли 22220 лойиҳаси доирасидаги "Арктика" атом музёрар кемаси расман Россия флоти таркибига кирди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ядровий кемада Россия Федерацияси байроғи мамлакат бош вазири Михаил Мишустин иштирокида кўтарилган. Қабул қилиш тўғрисидаги гувоҳнома эса “Атомфлот” ҳамда “Болтиқ заводи” бош директорлари Мустафо Кашка ва Алексей Кадилов томонидан имзоланган.

22220 лойиҳасининг атом музёрарлари дунёдаги энг катта ва энг қудратли ҳисобланади. Улар Арктикада Россиянинг устунлигини таъминлаш учун зарур бўлиб, қалинлиги уч метргача бўлган музни ёриб ўтиб, кемалар колонналарини ўтказа олади. "Арктика"дан қутбли дарёларнинг қуйи қисмида ҳам, тўғридан-тўғри Шимолий Муз океанида ҳам фойдаланиш мумкин.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!