Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди (фото)

Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди (фото)

Беш йил ичида биринчи марта Нью-Йоркдаги Бешинчи авеню дунёдаги энг қиммат кўча номини йўқотиб, бу борада Гонгконгдаги Козуэй-Бейни (Causeway Bay) ўзидан олдинга ўтказиб юборди. Бу ҳақда РБК қимматбаҳо кўчмас мулк бозорида консалтинг билан шуғулланувчи Cushman & Wakefield компанияси ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

Бешинчи авенюдаги ўртача ижара ставкаси ўтган йил билан таққослаганда йилига бир квадрат метр учун 28,262 минг евродан 20,733 минг еврога тушди. 

Козуэй-Бейда ўртача ижара ставкасининг бироз пасайишига қарамасдан, унинг миқдори рейтинг аввалги етакчисидан юқори даражада қолди ва йилига бир квадрат метр учун 24,606 минг еврога тенг бўлди.

Рейтингда учинчи ўринни Лондондаги Нью-Бонд-стрит йилига бир квадрат метр учун 16,071 минг евролик ижара ставкаси билан эгаллади. У Европанинг энг қиммат кўча номига эга.

Шунингдек, дунёдаги энг қиммат кўчалар илк ўнталигига қуйидаги кўчалар кирди:

• Париждаги Елисей майдонлари (йилига бир квадрат метр учун ижара ставкаси 13,992 минг евро)
• Миландаги Виа Монтенаполеоне (13,5 минг евро) 
• Токиодаги Гиндза мавзеси (11.232 минг евро) 
• Сиднейдаги Питт-Стрит-Молл (8882 евро),
• Сеулдаги Мёндон кўчаси (8364 евро)
• Цюрихдаги Банхофштрассе (7872 евро)
• Вендаги Кольмаркт (4740 евро).

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!