Дунёдаги энг оммабоп смартфонлар номи эълон қилинди

Дунёдаги энг оммабоп смартфонлар номи эълон қилинди

Omdia таҳлилий компанияси 2020 йил якунлари бўйича дунё бўйлаб етказиб берилган смартфонларга оид ҳисоботини эълон қилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Энг кўп етказиб берилган смартфонлар қаторидан Apple, Samsung ва Xiaomi моделлари ўрин олган, бироқ рўйхат етакчиси iPhone 11 — бозорга у 64,8 миллион нусхада ишлаб чиқарилган. Ушбу моделдан олдинги смартфон — iPhone ХR ҳам 2019 йилда шу каби рейтингга бошчилик қилганди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар ҳам Apple’га насиб этган, умумий ҳисобда iPhone’лар рейтингнинг беш поғонасини эгаллаган. Apple қурилмалари ортидан Galaxy А51 жойлашган.

Топ 10 рўйхат:

  • iPhone 11 — 64,8 миллион;
  • iPhone SE (2020) — 24,2 миллион;
  • iPhone 12 — 23,3 миллион;
  • Galaxy А51 — 23,2 миллион;
  • Galaxy А21s — 19,4 миллион;
  • Galaxy А01 — 16,9 миллион;
  • iPhone 12 Pro Max — 16,8 миллион;
  • Galaxy А11 — 15,3 миллион;
  • Redmi Note 9 Pro— 15 миллион;
  • iPhone 12 mini— 14,8 миллион.

Қизиқ жиҳати, етказиб берилган iPhone 12 mini’лар сони iPhone 12 Pro’дан кўпроқ, аммо савдо натижаларига оид ҳисоботда кичик модель у қадар юқори эмас. iPhone 12 Pro Omdia’нинг етакчи смартфонлар қаторидан жой олмаган.

Мавзуга доир: Ўзбекистонликлар янги iPhone 12 Pro харид қилиши учун қанча вақт ишлаши керак?

Аввалроқ смартфонлар «кушандаси» 2020 йилнинг энг мустаҳкам модели номини эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!