Дунёдаги энг катта қабристон – “Тинчлик водийси”

Дунёдаги энг катта қабристон – “Тинчлик водийси”

Ироқнинг жанубида, Бағдоддан 160 километр узоқликдаги Нажаф шаҳрида дунёнинг энг катта ва энг қадимги қабристони – "Водий ас-Салом" ("Тинчлик водийси") жойлашган бўлиб, у жойга 1400 йилдан бери инсонлар дафн этилиб келинмоқда. Қабристоннинг ер майдони 600 гектардан ошади.

Айтишларича, бу қабристонга кўплаб пайғамбарлар, уламолар ва ҳукмдорлар кўмилган. Бундан ташқари, “Водий ас-Салам”да мусулмон оламининг тўртинчи халифаси ҳазрат Aли (р.а.) мақбараси жойлашган.

"Водий ас-Саломда дунёнинг беш миллиондан ортиқ киши абадий қўним топган. Қабрлар бир-бирига шу даражада яқин жойлашганки, бир киши учун тахминан 1 квадрат метр жой ажратилади. Дафнлар зичлигига қарамай бу ерда йўллар мавжуд, қабрлар орасидаги тор ўтиш жойлари ва баъзи жойларда эса ҳатто панжараларни ҳам кўриш мумкин.

Қабрларнинг ер усти қисмини қуришда асосан пишган ғишт ёки гипсдан фойдаланилган. Оддий, шу билан бирга катта оилавий мақбаралар ҳам бор, улар гумбазлар билан безатилган бўлиб, узоқдан кўзга ташланиб туради. Бундай қабрлар асосан ХХ асрнинг 30-40 йилларида кўп барпо этилган.

2010 йилда “Тинчлик водийси” қабристони ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

2012 йилда Нажаф шаҳри ISЕSCО (Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти) томонидан Ислом маданиятининг пойтахти сифатида танланган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!