Дунёдаги энг гавжум авиайўналиш маълум қилинди

Дунёдаги энг гавжум авиайўналиш маълум қилинди

Сеул ва Корея бўғозидаги Чежудо оролида жойлашган Чежу шаҳри ўртасидаги авиарейс дунёдаги энг гавжум авиайўналиш бўлди. Бундан Routes авиацион онлайн-сервиси маълумотлари дарак бермоқда

Маълум қилинишича, 2017 йилда бу йўналиш бўйича 13 млндан кўпроқ одам парвоз қилган. Таъкидланишича, Сеулдан Чежуга ҳар куни 180 га яқин рейс жўнатилган.

Бир йил аввал ҳам ушбу йўналиш энг юкланган йўналиш деб топилган. 2017 йилдан бери йўналиш оммавийлиги 10 фоизга ошган. 

Рейтингда 2-ўринни Мельбурн-Сидней йўналиши эгаллаган. 2017 йилда бу йўналишдан 9 млндан кўпроқ йўловчи фойдаланган. 3-ўринни Япониянинг йириклиги бўйича 4-рақамли шаҳри Саппородан Токиогача йўналиш эгаллаган. Бу йўналишдан 8,7 млн киши фойдаланган. 

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, дунёнинг энг юкланган 100 йўналишига бор-йўғи 18 та халқаро йўналиш киради.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!