Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг бойлиги 255 млрд долларга кўпайди

Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг бойлиги 255 млрд долларга кўпайди

Коронавирус пандемиясига қарамасдан, дунёдаги энг бадавлат 25 кишининг жами бойлиги икки ойда 255 млрд долларга кўпайди, деб ёзмоқда Forbes.

Нашрнинг қайд этишича, Марк Цукербергнинг бойлиги 31 млрд доллардан 86,5 млрд долларга етган. Бунинг асосий сабаби у раҳбарлик қиладиган Facebook компанияси акциялари нархининг сезиларли даражада ошганидир.  

Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос охирги икки ой ичида акциялари қиймати ўсиши ортидан 29,9 млрд доллар ишлаб олди. Унинг бойлиги миқдори 146,9 млрд долларга етди. У жаҳоннинг энг бадавлат кишиси бўлиб турибди.

Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтснинг бойлиги 11,9 млрд долларга кўпайиб, 106,5 млрд долларга етди. LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арнонинг активлари 12,8 млрд долларга ўсиб, 94,1 млрд, Berkshire Hathaway инвестицион фонди раҳбари Уоррен 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!