Дунёдаги “ажойибу ғаройиб” қонунлар ўнталиги

Дунёдаги “ажойибу ғаройиб” қонунлар ўнталиги

1. Миср.
Сайловларда иштирок этиш ва бирор номзодга овоз бериш шарт. Сайловда қатнашмаганларни катта жарима ва ҳатто қамоқ жазоси кутади.

2. Мадагаскар.
Нега ундайлигини билмадигу, ҳомиладор аёлларга шляпа кийиш тақиқланган.

3. Франция.
Аҳоли ўзларининг қарамоғидаги ҳайвонларни, айниқса, чўчқаларни давлат раҳбарларининг исми билан номлашлари қатъиян ман этилади.

4. Таиланд.
Автомобилни кўйлак киймаган ҳолда бошқариш мумкин эмас. Жазирама иссиқ бўлишидан қатъий назар ҳайдовчилар албатта кўйлакда бўлишлари шарт.

5. Швейцария.
Кўп қаватли уйларда қўшниларининг уйқусини бузмаслик учун соат 22:00дан кейин ҳаттоки ҳожатхона қувуридан сув оқизиш тақиқланади.

6. Кения ва БАА.
Омма олдида ҳақоратли сўзлар ёки ахлоқсиз имо-ишоралардан фойдаланиш, сўкиниш мумкин эмас. Ким бу қонунга бўйсунмаса, бу унинг қамоқхонада ўтириши ёки депортация қилинишга сабаб бўлади. (Ўзбекистонда ҳам шундай қонун бўлса борми-и?)

7. Судан.
Аёллар фақат белгиланганидек кийинишлари шарт. Қонунга кўра, улар фақат узун кўйлак кийишади, сочларини эса доим рўмол билан тўсиб юришади.

8. Туркия.
Миллий валюта – лирага қандайдир зарар етказиш, пулни қадрсизлаш мумкин эмас. Акс ҳолда “жиноятчи” учун 6 ойдан 3 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.

9. Греция.
Аёллар, агар сиз бу мамлакатнинг тарихий мажмуаларига саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, баланд пошнали поябзал кия кўрманг. Чунки харобаларга зарар етказишда айбланишингиз ва қаттиқ жазоланишингиз мумкин.

10. Италия.
Уйида ит боқувчи инсонлар уларни кунига камида бир марта сайрга олиб чиқишлари шарт. Сайрга олиб чиқилмаган ҳар бир кун учун ит эгаси 625 доллар жаримага тортилади.

Manba: fikrat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!