Дунёда учинчи одам ОИВ инфекциясидан қутулишга муваффақ бўлди

Дунёда учинчи одам ОИВ инфекциясидан қутулишга муваффақ бўлди

Олимлар антитирровирус дорилар ва никотинамид (B3 витамини)нинг тажовузкор комбинацияси туфайли ОИВ инфекциясини тўлиқ даволашнинг янги мумкин бўлган ҳолати ҳақида хабар беришди, бу инфекцияланган ҳужайраларни заифлаштириб, иммунитет ғалабасига ҳисса қўшади.

Бу ҳақда “Science” журнали маълум қилмоқда.

Таъкидланганишича, тузалган бемор 36 ёшли бразилиялик эркак бўлиб, даволаш курси вирусли заррачалар сонини нолга камайтирган ва 2019 йил март ойида тўхтатилган терапиядан кейинги биринчи текширув натижасида қонда ОИВ топилмаган. Бундан ташқари, антитаначалар сони жуда паст даражагача камайган бўлиб, бу лимфа тугунлари ва ичакларда зарарланган ҳужайралар йўқлигидан далолат беради.

 

Аммо олимлар беморнинг ҳақиқатан ҳам ОИВдан даволанганига амин эмаслар. Ҳозирги вақтда олимлар инфекция йўқлигини тасдиқлаш учун лимфа тугунлари ва ичак тўқималарини текшириш ниятида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!